График работы:
Звонить с 10:00 до 17:00
Телефон:

Новости

« Назад

Телекоммуникация Транспорт Тармоғи 15.01.2019 17:51

 “TRADE CONSULT SERVICE МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ

2018 йил  31 январь куни соат 15:00 да бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

“Телекоммуникация Транспорт Тармоғи” филиали ҳисобида бўлган қуйидаги автотранспорт воситалари ўтган очик аукцион савдоларида сотилмай қолганлиги сабабли, 34-03-21/57 хатга асосан, нархини 10 фоизга туширилган холда кайтадан сотувга қўйилмоқда:

1985 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10/023JAA бўлган “КС562Б-МАЗ500”. Бошланғич баҳоси — 18 478 125 сўм.

1998 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 30/317HAA бўлган “НИССАН”. Бошланғич баҳоси — 43 136 100 сўм.

Юқоридаги мулклар 2018 йил 31 январь куни сотилмай қолган тақдирда такрорий аукцион савдолари  хафтанинг хар жума кунлари соат 15:00 да ўтказилади.

Талабгорлардан аризалар иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қуйида кўрсатилган манзилда қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш аукцион савдоси бошланишидан 1 (бир) иш куни олдин соат 15:00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлар “Закалат пули тўғрисидаги келишув”ни имзолагандан кейин автотранспорт воситаси бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Trade Consult Service” МЧЖнинг АТБ “Туронбанк”, Яшнобод филиали, МФО: 01083, СТИР: 304454706, 20208000500701688005 ҳисоб рақамига тўлаши ва қуйидаги ҳужжатларни топшириши керак: аукцион савдосида қатнашиш учун юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, агар ваколатли шахс қатнашса, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжат илова қилинган ҳолда; жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, агар ваколатли шахс қатнашса, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинган ҳолда, закалат пули тўлагани ҳақида тўлов қоғози.

Қўшимча хизматлар кўрсатиш учун тўлов олинади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Бўз-2 кўчаси,

69-уй манзили ёки +998 95 169 55 50 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Гувоҳнома № 011315.


Комментарии


Комментариев пока нет

Добавить комментарий *Имя:


E-mail:


*Комментарий:


*Я согласен(на) на обработку моих персональных данных:
Подробнее

Телефон:
Адрес:
г. Ташкент, ул. Буз-2, 69
График работы:
Пн-Пт с 10:00 до 17:00  
Проведение аукционных торгов